Дуров Apple’нинг Telegram’ни блоклашидан афсус билдирди
Apple компанияси нафақат Россияда, балки бутун дунё бўйлаб Telegram дастурларини янгилашга имкон бермаяпти. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров маълум қилди.
“Афсуски, Apple бизнинг томонни олмади. Россия Telegram’нинг 7 фоизгина аудиториясини ташкил қилса-да, Apple апрель ўртасидан бутун дунё бўйлаб Telegram фойдаланувчиларига дастурларни янгилашни тақиқламоқда”, деб айтган Дуров.
Шу сабабли Telegram белгиланган муддат – 25 майгача Европа қонунчилигининг маълумотларни ҳимоялаш соҳасидаги талабларини тўлиқ бажара олмаган. Гап Маълумотларни ҳимоялашнинг умумий тартиб-қоидалари ҳақида кетмоқда, унинг бузилиши эса компания оборотининг 4 фоизигача миқдорда жарима солинишига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, мессенжернинг баъзи функциялари, мисол учун стикерлар iOS 11.4 версиясида тўғри ишламаслиги мумкин, деб қўшимча қилган Дуров.
“Биз вазиятни ўнглаш устида ишламоқдамиз. Фикримизча, биз муаммоли давлатдаги фойдаланувчиларимизни ҳимоя қилиш учун барча имкони бор ишни қилдик”, деб айтган Дуров.
Аввалроқ Telegram сайтида Apple мессенжерни янгилашни тақиқлаётгани ҳақида хабар пайдо бўлган.
Май охирида Роскомнадзор Apple’га мессенжернинг Россияда тарқатилиши ва унинг push-хабарларини тўхтатиш ҳамда уни Россиядаги App Store’дан ўчириш илтимоси билан мурожаат қилган.
Мавзуга оид
20:57
Apple янги қурилмаларни ҳар йили чиқаришни тўхтатади — ОАВ
12:19
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
21:11 / 05.10.2024
6 минг сохта iPhone билан Apple компаниясини чув туширган фирибгарлар жазоланди
23:08 / 04.10.2024