Йўлларда «муаллақ» пиёдалар ўтиш йўлаги пайдо бўлмоқда
Наманган шаҳри кўчаларида муаллақ, яъни ҳавода осилиб тургандек кўринадиган пиёдалар ўтиш йўлаги пайдо бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Президентнинг барча соҳаларда инновацион ғоя ва лойиҳалар жорий этилишига қаратаётган эътибори мени шу ғоя устида изланишга ундади ва излаган нарсамни топдим. Дастлаб қоғозга тушириб тақдим этилган лойиҳа раҳбарият томонидан маъқулланиб, синов тариқасида бир-икки жойда амалга ошириш тавсия қилинди», дейди вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати бошқармаси йўл назорати бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенат Элмурод Комилов.
Мазкур инновацион ғоянинг моҳияти шуки, пиёдалар ўтиш йўлаги узоқдан келаётган автомашина ҳайдовчиси кўзига муаллақ тургандай бўлиб кўринади ва ҳайдовчи ҳушёрлигини ошириб, тезликни камайтиради, натижада пиёдалар йўлдан хотиржам ўтишлари имконияти ортади.
Бундай эффект «зебра»ни асфальтга 3Д форматда тушириш орқали эришилади. Чизиқларининг ердан кўтарилиб тургандай кўриниши соялар ёрдамида ҳосил қилинади. Бунинг учун одатдаги оқ бўёқдан ташқари, қора ҳамда кулранг бўёқнинг икки хил комбинацияси талаб этилади.
Маълум қилинишича, ҳозирча шаҳарнинг 8 тартибга солинмаган ўтиш жойида шундай ўтиш йўлаклари бўлади. Жами 40 дан зиёд шундай йўлакларга янги технология босқичма-босқич жорий қилинади.
Мавзуга оид
14:09
Наманганда ўқувчилар ижарага олинган Gentraʼда ЙТҲга учради. Машинани бошқарган ўсмир вафот этган
11:46 / 05.10.2024
Ёлланма қотиллар, сирли буюртмачи ва чалғитилган тергов – Намангандаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
09:49 / 04.10.2024
Наманганда юзлаб автомобиллар давлат рўйхатидан ноқонуний ўтказилгани айтилмоқда. Иш республика даражасида терговда
14:54 / 26.09.2024