Технология | 23:35 / 01.06.2018
4995
1 дақиқада ўқилади

Apple айфон учун “ўқ ўтказмас” ойнани патентлади

Интернетда Apple қурилмаларида қўлланиши мумкин бўлган, iPhone ва iPad учун ўта мустаҳкам ҳимоя ойнаси ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ойнанинг мустаҳкамлигини ошириш учун унда махсус тола қўлланади. 

Патентнинг таърифига кўра, ойна смартфон ва планшетлар дисплейлари мустаҳкамлигини ошириш учун мўлжалланган. У қурилманинг олд томонини бир текис қоплаб, уни турли таъсирлардан ҳимоялаши мумкин. Компания ойнанинг ёқут кукуни ва махсус шиша тола билан қопланган вариантларини кўрсатган. 

Фойдаланувчилар охирги вақт Apple смартфонлари дисплейлари мўртлигидан шикоят қилишмоқда. 2017 йилда компания металл коррпуслардан воз кечиб, ойна ишлатишга ўтган. Ойнаси синган айфонни таъмирлаш эса унинг ярим нархига тушиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид