Жаҳон | 13:44 / 01.06.2018
5009
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 12 ёшгача бўлган болаларнинг уйда ёлғиз қолиши тақиқланиши мумкин

Фото: РИА Новости / Константин Чалабов

Қозоғистонда болалар ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил Загипа Балиева мамлакат парламентининг ижтимоий-маданий ривожланиш бўйича қўмита йиғилишида 12 ёшгача бўлган болаларни ёлғиз қолдиришни тақиқлаш таклифи билан чиқди. 

Унинг сўзларига кўра, бола қаерда бўлмасин - хусусий ёки давлат ташкилотидами, у тўлақонли, ишончли, хавфсиз ҳимояга ҳуқуқи бор.

"Афтидан, барча болалар муассасаларида видеокузатувни ўрнатиш вақти келди. Тегишли нормани жорий этиш лозим, ҳамда биз ишчи гуруҳда буни ишлаб чиқмоқдамиз - ота-оналар 12 ёшгача бўлган болани ёлғиз қолдиришига ҳақи йўқ. У 12 ёшга тўлмаган бўлса, ҳаттоки уйда ҳам бир ўзи қолиши керак эмас", - дея ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларини келтиради Sputnik Қозоғистон. 

Балиеванинг таъкидлашича, ота-оналар масъулиятини оширишдан аввал, ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлов кўрсатиш ва шароит яратиш лозим.

"Биз ҳукуматга мамлакатимиздаги ҳар бир болага тўгарак ва битта спорт секцияси республика ёки маҳаллий бюджетдан тўлаб берилишини таклиф қилмоқчимиз. Ўшанда ота-оналар масъулиятини ошириш мумкин, ҳамда ота-оналар “менда имконият йўқ”, дея олмайди. Мен бу давлатнинг қўлида келади, деб ҳисоблайман", - дея маълум қилган омбудсмен.

У деразаларни ўрнатишда янги қурилиш нормалари ва қоидалари ҳақида гапирган.

"Бизда 100дан ортиқ бола деразадан пастга тушиб кетганини биласизми. Ҳозир давлат органлари билан тегишли норма ҳамда қоидаларни қайта кўриб чиқдик. Айни вақтда "Отамакон", тадбиркорлар билан учрашмоқдамиз. Дераза ишлаб чиқараётганлар бу жараённи қайта кўриш чиқиши лозим, уларни ўрнатиб бўлганлар учун эса - ҳимоя воситалари бор", - дея аниқлик киритди омбудсмен.

Мавзуга оид