Жаҳон | 08:03 / 01.06.2018
17402
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Асадни огоҳлантирди

Фото: Jason Reed/Reuters

АҚШ қуролли кучлари штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси вакили Кеннет Маккензи Сурия президенти Башар Асадни Сурияда АҚШ қўшинларига ҳужум юз берса, бу «ёмон ғояга» айланиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Суриядаги исталган манфаатдор томон шуни тушуниши керакки, АҚШ ёки бизнинг коалиция бўйича шерикларимиз кучларига ҳужум қилиш ёмон ғояга айланади», - дея айтиб ўтди Маккензи.

АҚШ қуролли кучлари вакили бундай баёнотни Асаднинг сўзларига жавоб бергани айтилади. Аввалроқ, Сурия президенти мамлакатнинг бутун ҳудуди устидан назоратни қайтариш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилганди. Сурия етакчисининг таъкидлашича, буни фақат куч йўли билан қилиш мумкин, сабаби баъзи ҳудудларда қуролланган террорчилик гуруҳлари бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асад янги режаси ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид