Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларининг Жанговар Байроғи тўғрисида” 1996 йил 26 декабрдаги ПФ-1663-сон Фармонида:
а) номидаги “идораларининг” сўзи “органларининг” сўзи билан алмаштирилди;
б) 1 ва 2-банддаги “Ички ишлар идоралари” ва “Ички ишлар идораларининг” сўзлари тегишлича “ички ишлар органлари” ва “ички ишлар органларининг” сўзлари билан алмаштирилди;
в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идораларининг Жанговар Байроғи тўғрисидаги низомда:
номидаги “идораларининг” сўзи “органларининг” сўзи билан алмаштирилди;
1- банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг Жанговар Байроғи шон-шуҳрат, жасорат ва эътиқод рамзидир. У Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳар бир ходимини халқига ва жонажон Ватанига садоқат билан хизмат қилиш, ҳалол ва пок виждонли бўлиш, халқ манфаатларига хизмат қилиш, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини жиноий тажовузлардан муҳофаза қилишдек ўз зиммасига юклатилган хизмат бурчларини бор кучи ва билимини, зарур бўлса ҳаётини хам аямасдан мардлик ва матонат билан адо этишга даъват этади”;
2-бандда:
“Ички ишлар идорасига ва ўқув юртига” сўзлари “ички ишлар органига ва олий таълим муассасасига” сўзлари билан алмаштирилди;
рус тилидаги матни “учебному заведению” сўзларни “высшему образовательному учреждению” сўзлари билан алмаштирилди;
3-банддаги “идорасида” сўзи “органида” сўзи билан алмаштирилди;
4-бандда:
“идораларининг” ва “идора” сўзлари тегишлича “органларининг” ва “ички ишлар органи” сўзлари билан алмаштирилди;
рус тилидаги матнидаги “Изменения наименования” сўзларидан кейин “органа внутренних дел” сўзлари билан тўлдирилди;
5-банддаги “ҳаракатдаги Низомлари” сўзлари “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари” сўзлари билан алмаштирилди;
6-банддаги “бу шармандаликда айбдор ходимлар ва идора бошлиғи қонун асосида жазоланадилар” сўзлари “ички ишлар органи ходимлари ва раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ жазоланадилар” сўзлари билан алмаштирилди;
г) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари Жанговар Байроғининг тавсифида:
номидаги ва иккинчи хатбошидаги “идоралари” сўзи “органлари” сўзи билан алмаштирилди;
биринчи хатбошидаги “идораси” сўзи “органи” сўзи билан алмаштирилди;
тўққизинчи хатбошидаги “OZBEKISTON” сўзи “O‘ZBEKISTON” сўзи билан алмаштирилди;
ўнинчи хатбошидаги “идорасининг” ва “идораси” сўзлари тегишинча “органининг” ва “органи” сўзлари билан алмаштирилди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармонида:
а) 1-иловада:
2-банднинг ўн учинчи хатбошидаги “ички ишлар идораларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари” сўзлари “ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари” сўзлари билан алмаштирилди;
қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилди:
“7-1. Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга биометрик паспорт расмийлаштириш ва бериш тегишли мурожаат асосида белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг доимий яшаш ёки бўлиш жойига борган холда амалга оширилади”.
16-банднинг иккинчи хатбошидаги “идоралари” сўзи “органлари” сўзи билан алмаштирилди;
26-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги “идоралари” сўзи “органлари” сўзи билан алмаштирилди;
29-банддаги “идоралари” сўзи “органлари” сўзи билан алмаштирилди;
39-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги “идораси” ва “идоралари” сўзлари тегишлича “органи” ва “органлари” сўзлари билан алмаштирилди;
41-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги “идораларининг” сўзи “органларининг” сўзи билан алмаштирилди;
44-банднинг иккинчи хатбошидаги “идоралари” сўзи “органлари” сўзи билан алмаштирилди;
б) 2-иловада:
2-банднинг ўнинчи хатбошидаги “ички ишлар идораларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари” сўзлари “ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари” сўзлари билан алмаштирилди;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“3. Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжати олиш учун доимий прописка қилинган жойи бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилади.
Фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати беш йил муддатга берилади.
16 ёшга тўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тугагач, шахс уни маълумотларни йиғиш пунктига топшириши шарт.
Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш ва бериш тегишли мурожаат асосида белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг доимий яшаш ёки бўлиш жойига борган ҳолда амалга оширилади.”;
10-банднинг иккинчи хатбошидаги “идоралари” сўзи “органлари” сўзи билан алмаштирилди;
23-банддаги “идорасига” сўзи “органларига” сўзи билан алмаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон Фармонининг рус тилидаги матнида:
а) 1-банд “б” кичик бандида:
биринчи хатбошида “национальной” сўзи “государственной” сўзига алмаштирилди;
иккинчи хатбошида “СНБ” қисқартмаси “СГБ” қисқартмасига алмаштирилди;
б) 1-1-бандда, 1-2-банд биринчи ва иккинчи хатбошиларда ва 3-бандда “национальной” сўзи “государственной” сўзига алмаштирилди;
в) 1-3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“I-3. Установить, что с 1 мая 2018 года пенсия выплачивается в полном размере пенсионерам из числа сотрудников органов внутренних дел Республики Узбекистан, осуществляющим трудовую деятельность в качестве преподавателей профильных дисциплин академических лицеев Министерства внутренних дел Республики Узбекистан”;
г) қуйидаги таҳрирдаги 1-4-банд билан тўлдирилди:
“1-4. Выплата пенсий пенсионерам, указанным в пунктах 1—1-3, осуществляется в полном размере, если указанная в данных пунктах деятельность является единственным местом работы пенсионера”.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон қарори 15-банди тўртинчи хатбошисида “маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари” сўзларидан кейин “Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари” сўзлари билан тўлдирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарорида:
а) 1-банднинг бешинчи хатбошидаги “туризм йўналишлари” сўзларидан кейин “гидлар (экскурсоводлар)” сўзлари билан тўлдирилди;
б) 4-илованинг рус тилидаги матнида:
6-банднинг бешинчи хатбошидаги “по туристским маршрутам” сўзларидан кейин “гидам (экскурсоводам)” сўзлари билан тўлдирилди;
7-банднинг “б” кичик банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилди:
“организует и проводит мероприятия по повышению туристской культуры (идеологии гостеприимства) населения, проживающего вдоль туристских маршрутов и вблизи объектов туристского показа и инфраструктуры;
организует для работников гостиниц и других субъектов туристской деятельности краткосрочные учебные курсы по вопросам обеспечения безопасности туристов, оказания им первой медицинской помощи, взаимодействия с правоохранительными и другими государственными органами”.
7-банднинг “г” кичик банди “по туристским маршрутам” сўзларидан кейин “гидам (экскурсоводам)” сўзлари билан тўлдирилди;
7-банднинг “д” кичик банди куйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилди:
“организует функционирование “телефонов доверия” в туристской сфере”.
Президентнинг “Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон қарорида:
а) 6-банднинг биринчи-тўртинчи хатбошилари куйидаги таҳрирда баён этилди:
“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданий-маърифий ишлар маркази ва “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуаси томонидан улар фаолияти билан боғлиқ бўлган пуллик хизматлар кўрсатиш ҳақидаги;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари махсус эксплуатация-монтаж бўлимларини (бўлинмаларини) хамда Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармасининг Йўл ҳаракати бошқармаси ҳузуридаги махсус эксплуатация-монтаж бошқармасини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин”;
б) 7-бандда “лавозимга қайта тайинлангунига” сўзларидан кейин “ёки пенсияга чиққунига” деган сўзлар билан тўлдирилди;
в) 1-иловада:
6-банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилди:
“хавфсиз туризмни таъминлаш”;
7-бандда:
“г” кичик банднинг биринчи хатбошидаги “эксперт-криминалистика фаолияти” сўзларидан кейин “терговга қадар текширув” сўзлари билан тўлдирилди;
“к” кичик банднинг ўн иккинчи хатбошидаги “соғломлаштириш, мактабгача таълим муассасалари” сўзлари “соғломлаштириш муассасалари ҳамда академик лицейлари” сўзлари билан алмаштирилди;
қуйидаги мазмундаги “л” кичик банд билан тўлдирилди:
“л; хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасида:
туристик намойиш объектлари ва инфратузилмалари ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашни таъминлаш;
туристларни потенциал таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда уларга тез ёрдам кўрсатиш бўйича вазифаларни бажаришни таъминлаш;
автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти инфратузилмаларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш;
туризм йўналишларидан жиноий мақсадлар учун фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунга хилоф фаолиятини аниқлаш ва бартараф этиш;
туристлар вақтини хавфсиз ўтказишлари учун шарт-шароит яратиш, шу жумладан, умумий овқатланиш ва дам олиш жойларида, шунингдек оммавий-маданий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказишда жамоат тартибини сақлаш бўйича чораларни амалга ошириш”;
11-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилди:
“бир йилда икки маротаба Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ахборот беради”;
тўртинчи-ўн олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисобланади;
12-банд биринчи хатбошида “етти” сўзи “саккиз” сўзига алмаштирилди;
қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилди:
“12-1. Вазир меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосарига тенглаштирилган маслаҳатчига эга.
Вазир маслаҳатчиси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Вазир маслаҳатчиси:
ички ишлар органлари фахрийларини муносиб ижтимоий ҳимоя қилиш;
ички ишлар органлари тизимида ҳурмат ва обрў-эътиборга эга бўлган ходимларнинг ижобий хизмат тажрибаси, амалий кўникмаси ва малакасини ёш ходимларга етказиш орқали уларда юксак ахлоқий ва касбий маҳоратни шакллантириш;
ички ишлар органларининг ёш ходимларида Ватанга хамда хизмат вазифаларига нисбатан садоқат ҳиссини шакллантириш учун масъулдир”;
Президентнинг “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сон қарорида:
а) 1-иловада:
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиғи Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси тавсияси асосида ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади”;
б) 2-иловада:
29-банд биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“29. Профилактика инспекторлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиялар билан куйидаги масалаларда ўзаро ҳамкорлик қиладилар:”.
Президентнинг “Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2940-сон қарорида:
а) 1-банднинг еттинчи хатбошидаги “аниқ” сўзи “муайян” сўзи билан алмаштирилди;
б) 1-илова 3-банднинг ўн еттинчи хатбошидаги, 6-банд “в” кичик бандининг еттинчи, саккизинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги ҳамда “г” кичик банднинг ўн еттинчи хатбошидаги “аниқ” сўзи “муайян” сўзи билан алмаштирилди.
Президентнинг “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарорида:
а) 1-иловада:
3-бандининг ўн иккинчи хатбошисида “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги” сўзларидан кейин “халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ва” сўзлари билан тўлдирилди;
6-бандининг учинчи хатбошисидаги “ўттиз беш” сўзлари “қирқ” сўзлари билан алмаштирилди;
9-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилди:
“Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига хизматга, истисно тариқасида, Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар орасидан ҳам номзодларни танлаш ва қабул қилишга рухсат берилади”;
34-банд учинчи хатбошисида “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири” сўзларидан кейин “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи” сўзлари билан тўлдирилди;
47-бандда:
биринчи хатбоши “бошқа органлардан хизматга” сўзларидан кейин “қабул қилинган ёки” сўзлари билан тўлдирилди;
иккинчи хатбоши “бошқа органлар бўлинмаларига” сўзларидан кейин “қабул қилинган ёки” сўзлари билан тўлдирилди;
50-бандда “махсус унвонлар берилган” сўзларидан кейин “(шу жумладан мазкур Низом кучга киргунга қадар хизматга қабул қилинган ёки ўтказилган)” сўзлари билан тўлдирилди;
125-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан “мактабгача таълим муассасаларига ва” сўзлари чиқариб ташланди;
б) 2-иловада:
1-банд иккинчи хатбошиси “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ИИВ)” сўзларидан кейин “халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ва” сўзлари билан тўлдирилди;
62-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“62. Ходимнинг шикоятида баён этилган масалаларни ҳал этиш ваколатига кирмайдиган юқори турувчи раҳбарият ушбу мурожаатни беш кун муддатда ваколатли идорага юборади”.
Мавзуга оид
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025
Сертификатлашда енгиллик: 2026 йилдан айрим мажбурий талаблар бекор қилинади
11:48 / 25.11.2025