Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Чилонзордаги маҳаллада фаоллар билан мулоқот қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги Тирсакобод маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди, деб хабар қилмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Бу маҳаллада 9 кўп қаватли ва 864 ҳовли уйлар жойлашган. 5 минг 200дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Давлат раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ мазкур маҳаллада ҳам йўллар ва уй-жойлар таъмирланиб, ижтимоий объектлар барпо этилмоқда.
Шавкат Мирзиёев маҳалла ҳаёти билан танишди, фаоллар билан мулоқот қилди.
Мамлакатнинг барча шаҳарларида замонавий маҳалла марказлари бунёд этиш, аҳоли тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
23:15 / 24.08.2025
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
20:50 / 10.07.2025
Президент Чилонзор туманидаги лойиҳалар билан танишди
16:47 / 02.07.2025
Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола 2-қаватдан тушиб кетди
13:01 / 27.06.2025