Жаҳон | 16:13 / 01.06.2018
14629
1 дақиқада ўқилади
Трампни «Ал-Қоида» етакчиси билан таққослашди
АҚШда конгрессга сайловларда Демократик партиядан иштирок этаётган номзод Дэн Хелмер мамлакат президенти Дональд Трампни «Ал-Қоида» етакчиси Усама бин Лодин билан таққослади. бу ҳақда The USA Today хабар бермоқда.
Хелмер сайловолди ролигида шу ҳақда маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, 11 сентябрдаги терактлардан сўнг Америка демократияси учун энг катта таҳдид Оқ уйнинг ичида ўтирибди.
«Ҳеч ким, ҳаттоки президент ҳам қонундан юқори тура олмайди», - дея таъкидлаб ўтган Хелмер.
Аввалроқ, ФҚБ собиқ раҳбари Жеймс Коми ўз мемуарларида АҚШ президенти Дональд Трампни мафиячи билан тенглаштирганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трамп ўз штабидаги жосус ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
16:52 / 28.08.2024
Буркина-Фасода ҳарбийлар учун хандақ қазиётган одамларга ҳужум қилинди
22:50 / 15.02.2023
«Ал-Қоида»нинг янги раҳбари боши учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
20:48 / 04.08.2022
Завоҳирийнинг ўлдирилиши: «Ал-Қоида» таҳдиди энди барҳам топадими?
08:12 / 02.08.2022