Фан-техника | 17:58 / 01.06.2018
5948
1 дақиқада ўқилади
«Ўзбектелеком» Россия ва Қозоғистонга қўнғироқлар нархини оширмайдиган бўлди
«Ўзбектелеком» «Марказий Телеграф» сервис телефон карталари абонентлари учун режалаштирилган тарифлар ошишини бекор қилади. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилган.
«Халқаро операторлар билан «Ўзбектелеком» АКнинг Россия ва Қозоғистон йўналиши бўйича тарифларни пасайтириш бўйича эришилган келишувларга мувофиқ, «Марказий Телеграф» сервис телефон карталари абонентлари учун 2018 йил 1 июнга режалаштирилган тарифлар ошиши бекор қилинади», - дейилади хабарда.
Энди эски тарифлар сақланиб қолади: «Марказий Телеграф» телефон карталари орқали Россия билан суҳбатнинг 1 дақиқаси 410 сўм/мин, Қозоғистон билан эса 425 сўм/мин.ни ташкил этади.
Мавзуга оид
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024
Россия Қозоғистондаги уран қўшма корхоналаридаги улушини Хитойга сотади
16:30 / 13.12.2024
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади
21:59 / 11.12.2024