Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«АҚШ Хитой билан ҳамкорлик қилишни хоҳлайди»
Фото: REUTERS
АҚШ Хитой билан рақобатга киришишни эмас, балки ҳамкорлик қилишни хоҳлайди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис «Шангри-ла диалог» конференциясида хабар берган.
«Бизнинг фикрча - бу икки давлат - Россия ва Хитой билан рақобатга киришгандан кўра, ҳамкорлик қилган яхши. Агарда рақобат ортиб борса - бу биз хоҳламаган нарса бўлади», - дея айтиб ўтди Мэттис.
Вазирнинг сўзларига кўра, Россияда, Хитойдан фарқли равишда, Ғарб ва АҚШ билан кўп ўхшаш жиҳатлар бор, Хитой эса, ўз навбатида, Тинч океани мамлакатлари ҳамда Ҳиндистон билан нисбатан яқин.
«Менинг ўйлашимча, бу манфаатларнинг мос келмаслиги. Балки, қисқа муддатли истиқболда. Улар халқаро судга қарши курашганда ёки турли ҳолатларда кучини кўрсатмоқчи бўлганида, умумий позицияга эга бўлиши мумкин», - дея қўшимча қилиб ўтди Пентагон раҳбари.
Мэттиснинг эслатишича, АҚШ бошқа давлатлар билан биргаликда ишлаб, фашизмни ҳам мағлубиятга учратган.
«Бутун дунёга қарши боришга ҳожат йўқ. Бу қарама-қаршиликларни ортда қолдириш йўлларини топиш керак, бу самарали ўзаро муносабатлар учун керак», - дея хулоса қилган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагоннинг АҚШ - КХДР музокараларидаги ўрни айтилганди.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
19:21 / 06.05.2026
“Ножўя таъсирлари ҳақида етарлича огоҳлантиришмаган” — АҚШда “оздирувчи воситалар” устидан шикоятлар кўпайди
09:52 / 06.05.2026