Жамият | 15:52 / 02.06.2018
13786
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“OSIYO”  гўшт ва колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасидан саховат тадбири

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Бу кун бутун дунё болалари учун беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу - дунё, бола бу - ҳаёт мазмунининг ажралмас қисми. Улар ўз табассуми билан инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотади.

Шу кунларда республика бўйлаб Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан турли кўнгилочар тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Хусусан, "OSIYO" гўшт ва колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси сана муносабати билан савобли ишга қўл урди.

Корхона томонидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун турли спорт анжомлари, колбаса ва гўшт маҳсулотлари совға сифатида улашилди.

Саховат ва меҳр-мурувватли ишларга бой бўлган муқаддас Рамазон ойида амалга оширилган ушбу тадбир болаларда катта таассурот қолдирди. Уларнинг кўзларидаги қувонч ва кайфиятларидаги кўтаринкилик бундан яққол дарак бериб турарди.

Бугун ушбу Меҳрибонлик уйида турли миллатга мансуб 97 нафар болалар (57 нафар ўғил ва 40 нафар қизлар) тарбияланмоқда. Улашилган спорт буюмлари эса ушбу ўғил-қизларнинг соғлом бўлиб вояга етишларига хизмат қилади.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, бу каби савобли лойиҳалар келгусида ҳам давом эттирилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид