08:38 / 02.06.2018
6821

Рим папаси нефть компаниялари раҳбарларига таклиф билан чиқди

Фото: AP

Рим папаси Франциск нефть компаниялари раҳбарларини иқлим ўзгариши муаммосини муҳокама қилиш учун таклиф этди. Бу ҳақда Associated Press понтификнинг вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Конференция 8-9 июнь кунларига режалаштирилган, Рим папасининг ўзи топ-менежерлар билан конференция иккинчи куни мулоқот қилади.

Ватикан таклиф этилганлар ҳақидаги маълумотни ошкор этмади. Бироқ, Роберт Дадли раҳбарлик қилувчи BP ва Даррен Вудс бошчилигидаги Exxon Mobil бу учрашувига ташриф буюриши ҳақида маълумот берган.

Агентликнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши масалалари бўйича экспертлар бундай тадбирни маъқуллашмоқда, аммо унинг якунлари бўйича «мўъжиза» юз беришига ишонишмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ BP раҳбари нефть нархи 100 долларгача кўтарилишига ҳеч қандай сабаб йўқлигини маълум қилганди. 

Top