Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда “Тезлик” рейд тадбирлари ўтказилмоқда - ИИВ
Бугунги кунда Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига хизматда фойдаланиш учун замонавий Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган “Бинар” русумли тезликни ўлчаш ускуналари бириктирилган бўлиб, ушбу тезликни ўлчаш мосламаси замонавий, сўнгги русумдаги тезликни ўлчаш мосламаси бўлсада, кўриниш жиҳатидан эски русумдаги хизматда фойдаланишдан чиқарилган “Искра” русумли радар кўринишига ўхшаб кетади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Мазкур “Бинар” русумли тезликни ўлчаш мосламасидан хизмат ўташ вақтида қўлда, штативда ва патруль автомашинасида фойдаланиш мумкин бўлиб, белгиланган тезликни ошириб қоидабузарлик содир қилган ҳайдовчига транспорт воситасининг “фотосуратини” кўрсатиш учун махсус монитор билан жиҳозланган.
Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларини бузган ҳолда, белгиланган тезликни ошириб ҳаракатланган транспорт воситаларини аниқлаш мақсадида, Булунғyр ҳамда Жомбой туманлари ҳудудларида очиқ кўриниши чекланмаган жойда замонавий “Бинар” русумли тезликни ўлчаш ускунасидан фойдаланган ҳолда “Тезлик” рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026