Жаҳон | 22:01 / 04.06.2018
5710
1 дақиқада ўқилади

Гватемалада вулқон қурбонлари хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилинди 

Гватемала президенти Жимми Моралес Фуэго вулқони отилиши оқибатида ҳалок бўлган одамлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилди.   

Маълум қилинишича, мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб 3 кунлик мотам амал қилади.

Охирги маълумотларга кўра, вулқон отилиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлган, 300 га яқин киши жароҳат олган. Фалокат 16,6 млнлик аҳолидан 1,7 миллионига таъсир қилган.  

Фото: AFP
Фото: Reuters

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид