Спорт | 11:59 / 04.06.2018
36460
1 дақиқада ўқилади

MMA жангчилари ҳакамга парво ҳам қилмай, ҳақиқий муштлашувни уюштиришди

Аралаш йўналиш (MMA) жангчилари Жоао Элиас ва Вальтер Мартинс ҳакамнинг бурчакка бориш ҳақидаги талабига қулоқ солишмади ва октагонда тартибсиз равишда муштлашиб кетишди. 

Партердаги курашдан сўнг ҳакам жангчиларни ажратиб қўйди. Элиас ва Мартинс ўрнидан турганида, улар аввал сўз жангига киришишди, кейин эса муштлашиб кетишди. Буларнинг бари ҳакам талабига парво ҳам қилинмаган тарзда рўй берган. Жангчиларни жамоа аъзолари ёрдамида ажратиб олишга муваффақ бўлишди.

Таъкидланишича, ҳар икки атлет ҳам дисквалификация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC собиқ чемпиони жиддий муаммолар туфайли фаолиятини якунлаганди.

Мавзуга оид