Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади
Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун, 4 июнь кунидан бошлаб 24 нафар футболчидан иборат таркиб билан йиғинга киришди, деб хабар беради ЎФА сайти.
Ушбу йиғин давомида олимпиячилар “Чиғатой” спорт базасида яшаб, “Бунёдкор” стадионида машғулот олиб борадилар.
Терма жамоа вакиллари йиғин давомида тренажер залида машғулот ўтказишади, мураббийлардан турли назарий ҳамда тактик кўрсатмалар олишади, сўнгра бевосита стадионда машғулотни давом эттиришади. Бундан ташқари футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назоратдан ўтказиш учун тест синовлари ўтказилади.
6 июнь куни Тошкентнинг “Локомотив” ҳамда 7 июнь куни эса Бекободнинг “Металлург” жамоалари билан назорат ўйинлари ташкил қилинади.
Ушбу йиғин 8 июнь кунига қадар давом этади. Қуйида йиғинда иштирок этаётган олимпия терма жамоаси вакиллари билан танишишингиз мумкин:
Дарвозабоналар:
Раимов Шохруҳ -“Динамо”
Муҳаммаджонов Машҳур - “Насаф”
Зиёвутдинов Низом - ОКМК
Ҳимоячилар:
Алижонов Ҳожиакбар - “Пахтакор”
Алижонов Илхом - “Сурхон”
Насруллаев Шерзод - “Насаф”
Муйдинов Абубакир - “Бунёдкор”
Рустамов Ойбек - “Қўқон-1912”
Ғофуров Ҳусниддин - “Нефтчи”
Ўлмасалиев Аваз - “Нефтчи”
Ҳошимов Дониёр - “Металлург”
Алиқулов Ҳусниддин “Машъал”
Яримҳимоячилар:
Тўхтасинов Нурилло - “Сўғдиёна”
Муҳитдинов Шароф - “Насаф”
Қодирқулов Санжар - “Бунёдкор”
Йўлдошев Расул - “Бунёдкор”
Умиров Даврон - “Бунёдкор”
Рашидхонов Ислом - “Насаф”
Амонов Азизбек - “Локомотив”
Исмоилов Аброр - “Нефтчи”
Тошқўзиев Аброр - “Металлург”
Икромов Фарруҳ - “Бунёдкор”
Ҳужумчилар:
Холтўраев Жасур - “Шўртан”
Абдусаломов Жаҳонгир - “Бунёдкор”
Мавзуга оид
21:44 / 14.10.2025
Ўзбекистон ёшлари Қозоғистонни икки ўйинда ҳам мағлуб этди
21:27 / 09.09.2025
Ўзбекистон олимпиячилари Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди
17:17 / 26.12.2023
Файзуллаев – Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси. ЎФА йил лауреатларини эълон қилди
12:20 / 08.09.2023