Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ собиқ мудофаа вазири вафот этди
Фото: AP
АҚШ Мудофаа вазирлиги собиқ раҳбари Фрэнк Карлуччи 88 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Пентагон сайтида хабар берилган.
Таъкидланишича, АҚШ амалдаги мудофаа вазири Жеймс Мэттис Карлуччининг вафоти муносабати билан ўз таъзиясини изҳор этган.
Унинг сўзларига кўра, Карлуччи Мудофаа вазирлиги раҳбари бўлишидан аввал, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари лейтенантидан МРБ директори ўринбосарига қадар бўлган «оғир йўлни» босиб ўтди. Шунингдек, у АҚШ мудофаа вазири лавозимига тайинлангунга қадар ҳарбий маҳкамада қатор бошқа лавозимларни эгаллаган.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Карлуччи АҚШ мудофаа вазири лавозимида 1987 йилда, «совуқ уруш охирларида» иш бошлаган.
Мавзуга оид
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026
АҚШ ва Эрон Форс кўрфазида янги ҳужумлар бошлади
09:26 / 05.05.2026
Вашингтондаги Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ярадор бор
08:23 / 04.05.2026