Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
Оқ уй раҳбари фикрига кўра, Эрон оқ байроқ осиб қўйиши керак.
Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон ўз мағлубиятини тан олиши кераклигини айтди.
«Биз эскича ўйнаяпмиз. Эрон оқ байроқ осиб қўйиши керак. Улар жуда мағрур одамлар ва сиз бу байроқни кўрмаслигингиз мумкин, лекин улар ҳақиқатда таслим бўлиш учун оқ байроқ осиб қўйишлари керак», деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ собиқ президенти Барак Обама маъмурияти даврида Оқ уй Эронга бўйсунишни афзал кўрган ва унга ўнлаб миллиард доллар берган. Бироқ, Трампнинг таъкидлашича, энди АҚШ бошқача ҳаракат қилмоқда.
Трампнинг тушунтиришича, бу вазифада унинг президентлик фаолияти туфайли кучайган АҚШ Қуролли Кучлари ёрдам бермоқда. Шу билан бирга, Трамп ўзининг иккинчи президентлик муддати давомида АҚШ Қуролли Кучларидан бунчалик фаол фойдаланиш ҳақида ўйламаганини тан олди ва Эрон билан боғлиқ нишонларга берилган зарбалар уни қувонтирмаслигига ишонтирди.
Мавзуга оид
15:10 / 05.05.2026
CBS: Эрон Ҳўрмуз бўғозида Американинг икки эсминецига ҳужум қилди
13:42 / 05.05.2026
АҚШ ва Эрон Форс кўрфазида янги ҳужумлар бошлади
12:32 / 05.05.2026
Трамп Эронни «ер юзидан супуриб ташлаш» билан таҳдид қилди
09:26 / 05.05.2026