Фан-техника | 17:44 / 05.06.2018
5783
1 дақиқада ўқилади

Фото: Сингапурда ҳайдовчисиз автобуслар синови учун мини-шаҳар

Bloomberg Cингапурда ҳайдовчисиз бошқариладиган автобусларни синовдан ўтказиш учун очилган мини-шаҳар суратини эълон қилди. Икки гектарлик майдонда жойлашган шаҳар чорраҳалар, светофорлар, йўл белгилари ва пиёдалар ўтиш жойларига эга.

Фото: Nicky Loh/Bloomberg

Йўлларда автобуслар ёмон кўриниш ҳолатида қандай ҳаракатланишини текшириб кўриш учун баландликлар, осмонўпар бинолар макетлари, ёмғир ёғдирувчи машина бор.

Олинган маълумотлар маҳаллий расмийларга 2018 йилнинг иккинчи ярми давомида автоматлаштирилган транспорт учун йўл ҳаракати қоидаларини ишлаб чиқишда ёрдам бериши керак. Сингапурда ҳозир 10дан ортиқ компания ўзининг ҳайдовчисиз транспорт воситасини синовдан ўтказмоқда.

Фото: Nicky Loh/Bloomberg

Сингапурда 2016 йилда дунёдаги биринчи бепул ҳайдовчисиз такси пайдо бўлди, nuTonomy компанияси лойиҳа муаллифига айланди. 2018 йилнинг январида эса мамлакатда 20 сония давомида қувват олувчи француз электроавтобуси синовлари бўлиб ўтди. 

Фото: Nicky Loh/Bloomberg

 

Мавзуга оид