Жамият | 16:15 / 05.06.2018
8743
1 дақиқада ўқилади

Олий ўқув юртига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Иллюстратив фото

4 июнь куни Самарқанд шаҳар ИИБга келиб тушган ҳужжатларга кўра, 2015 йил август ойида Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи Р.С. Тайлоқ туманида яшовчи О.Х.га танишлари Ш.Б. ва М.Б.ни университетга контракт асосида ўқишга киритиб қўйишини айтиб, ишончига кириб, ундан 6.000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, кўрилган чоралар натижасида Р.С. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид