Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВда Корея Республикаси ва Япония элчилари билан музокара ўтказилди
2018 йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида ҳамкорликнинг турли соҳаларидаги Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатларининг долзарб масалаларига асосий эътибор қаратилди.
Шунингдек, 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япония фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг қатор масалалари муҳокама қилинди, Ўзбекистон-Япония мулоқотини фаоллаштиришнинг амалий масалалари, жумладан бўлажак қўшма тадбирлар ва ташрифлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026