Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ким Чен Ин билан 12 июнда учрашиши тасдиқланди
Фото: AP /Evan Vucci, Korea Summit Press Pool/AP
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг тарихий учрашуви 12 июнда Сингапурда маҳаллий вақт билан соат 9да бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс журналистлар учун брифингда маълум қилди.
“Илк учрашувнинг жадвалини маълум қилишим мумкин – учрашув 12 июнда Сингапур вақти билан соат 9да бошланади”, деб айтган Сандерс.
“Биз президент саммитига тайёрланишни давом эттирмоқдамиз. Айтишим мумкин, президент учун ҳар куни унинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчилари жамоаси томонидан Шимолий Корея бўйича брифинглар ўтказилмоқда”, деб қўшимча қилган Сандерс.
“Сингапурдаги илғор гуруҳ логистик тайёргарликни тугатмоқда ва саммит бошланмагунча у ерда қолади. Қуролсизлаштирилган ҳудудда эса АҚШ элчиси делегацияси Шимолий Корея делегацияси билан дипломатик музокараларни давом эттирмоқда, маслаҳатлашувлар жуда ижобий бўлди”, деб таъкидлаб ўтган Оқ уй матбуот котиби.
Сандерснинг айтишича, АҚШ бўлиб ўтажак саммитга фаол тайёрланмоқда.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026