17:19 / 05.06.2018
25282

Туркиянинг энг қиммат брендлари маълум бўлди

Фото: Anadolu

Туркия миллий авиаташувчиси, Turkish Airlines (THY) ширкати Brand Finance халқаро таҳлил агентлигига кўра, Туркиянинг энг қиммат брендлари ТОП-100да биринчи ўринни эгаллади.

Brand Finance Туркиянинг энг қиммат брендлари рейтингини 11-марта эълон қилди.

THY брендининг бозор қиймати 2,042 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Рўйхатда иккинчи ўринни Brand Finance рейтингининг ўтган йилги етакчиси - Türk Telekom телекоммуникация компанияси эгаллади. Türk Telekom бренди қиймати 1,907 миллиард доллар.

Учинчи ўринда Turkcell мобил алоқа оператори 1,8 миллиард доллар билан жойлашди.

Кейин Akbank 1,649 миллиард доллар ва Garanti Bank 1,584 миллиард доллар қиймат билан бормоқда.

Ziraat Bank брендининг қиймати тўққиз фоизга ошиб, 1,432 миллиард долларни ташкил этди, бу эса унга рейтингда олтинчи ўринни сақлаб қолишга имкон берди.

Ziraat Bank’дан сўнг İş Bank 1.334 миллиард доллар билан, Arçelik 1.258 миллиард билан, Yapı Kredi - 937 миллион ва Ford Otosan 878 миллион доллар билан бормоқда.

Тадқиқотга кўра, Туркиянинг энг қиммат 100 брендининг умумий қиймати 27,5 миллиард долларни ташкил этади.

 

Top