Ўзбекистон | 15:25 / 05.06.2018
11476
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда мактаб директорлари сайловини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Фото: marifat.uz

Mening Fikrim порталида умумтаълим мактаблари директорларини сайлаш таклиф этилган янги мурожаат пайдо бўлди.

«Мактаб директорлари мактаб жойлашган ҳудудда таълим ва тарбия учун асосий жавобгар ва масъул шахслардан бири ҳисобланади. Кўп ҳолларда, гарчи муносиб билим, тажриба ва салоҳиятга эга бўлмаса ҳам мактаб директорлиги лавозимига туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари ўзлари истаган шахсларни тайинлаганига гувоҳ бўламиз. Бу, албатта, фарзандларимизнинг тарбиясида ўзининг натижасини кўрсатмай қолмайди», - дея ёзишган мурожаат муаллифлари. 

Халқ таълими вазирлиги ҳузурида кўп йиллик тажрибага эга, ҳалол, фахрли педагоглардан иборат таркибда Кенгаш тузиш лозим. Бу, ўз навбатида, Кенгаш томонидан номзодларни кўриб чиқиш ва директорликка муносиб номзодни сайлаш имкониятини яратади. 

Ҳозирги вақтга қадар мурожаатни 300дан ортиқ киши қўллаб-қувватлади.

Мавзуга оид