Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзэлтехсаноат” 2017 йилда 3 трлн сўмдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарди
“Ўзэлтехсаноат” АК таркибига кирувчи компаниялар томонидан ишлаб чиқилган электротехника ва бошқа маҳсулотлар ўнлаб мамлакатларга экспорт қилинмоқда. “Ўзэлтехсаноат”нинг Миллий матбуот марказида ўтказган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилинди. Анжуманда “Ўзэлтехсаноат” АК ижро аппарати ва унинг таркибига кирувчи корхоналар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистонда электротехника саноатининг вужудга келиши ва шаклланиши босқичлари, тармоқнинг бугунги кундаги ҳолати ва республикада электротехника саноатини ривожлантиришнинг истиқболлари ҳақида ахборот берилди. Таъкидландики, электротехника саноати иқтисодиётда амалга оширилган таркибий ўзгаришлар натижасида саноатнинг алоҳида янги тармоғи сифатида вужудга келди. Бугунги кунда мазкур тармоқ республикада жадал ривожланмоқда.

Тизимда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда кабель-сим, электротехника, маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган янги корхоналар ташкил этилди. Бугунги 70тага яқин корхона компания тизимида фаолият қўрсатмоқда. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш мақсадида замон талабларига мос технологик қурилмалар ва линиялар ўрнатилган. “Навоий” эркин иқтисодий зонасида 400 кв/с кучланишгача бўлган полиэтилен изоляцияли тўқилган кабелларни ишлаб чиқарувчи корхона барпо этилган. У Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.
Тадбирда таъкидланишича, Акциядорлик компанияси томонидан 2017 йилда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 2013 йилга нисбатан 3,3 бараварга ўсган ва 3.232,5 млрд сўмни ташкил этган. Бундай юқори ўсиш суратларига ишлаб чиқариш қувватларини техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш ҳамда янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш орқали эришилган. Соҳа корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Грузия, Озарбайжон, Афғонистон, Қирғизистон, Украина, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Россия каби ўнлаб давлатларга экспорт қилинмоқда.

Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Алиев: «Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берган»
Жаҳон | 00:57
-
Данғарада Тожикистон билан биргаликда 10 миллион долларлик сим заводи қурилмоқда
Иқтисодиёт | 21:25 / 20.07.2025
-
Украина Россияга музокараларнинг янги раундини ўтказишни таклиф қилди
Жаҳон | 20:47 / 20.07.2025
-
Илҳом Алиев Украинани ҳеч қанақасига «оккупацияга рози бўлмаслик»ка чақирди
Жаҳон | 20:19 / 20.07.2025
Мавзуга оид

14:20 / 28.05.2025
Ўзбекистон ва Сингапур яримўтказгичлар соҳасида ҳамкорлик қилади

13:54 / 05.09.2024
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг фаолияти тубдан ўзгартирилади

17:14 / 24.08.2024
Eltech-Lab энергосамарадорлик синовларини ўтказа олмади. Товарлар ярим йил божхонада қолиб кетган

18:05 / 20.02.2024