Жаҳон | 08:03 / 06.06.2018
6174
1 дақиқада ўқилади

Қатар Британия билан амирликни қўриқловчи эскадрилья ташкил этди

Фото: Flickr / Defence Images

Қатар  ва Буюк Британия 2021 йил охиридан бошлаб амирликнинг ҳаво ҳудудини ҳимоялашга жалб қилинадиган эскадрилья ташкил этди. Бу ҳақда амирлик мудофаа вазирлигининг “Ал-Таляиа” журналига Қатар мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Аттийя маълум қилди. 

“Қатар ва Буюк Британия икки давлат эҳтиёжлари учун қўлланадиган Typhoon самолётларидан иборат эскадрильяни ташкил этишди. Бу эскадрилья 2021 йил охиридан бошлаб Қатарни қўриқлашга ўтади”, деб айтган ал-Аттийя.

Унинг таъкидлашича, эскадрильяга икки давлат навбати билан қўмондонлик қилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид