Спорт | 21:26 / 06.06.2018
14333
1 дақиқада ўқилади

Марадона шифохонага ётқизилди

Аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадона Колумбиянинг Кали шаҳридаги шифохонага ётқизилди. The Sun хабарига кўра, бу ерда унинг тиззаси операция қилинади. 

Хабар қилинишича, Марадона бир неча ойдан буён чап тиззасида оғриқ ҳис қилмоқда. 17 йил муқаддам унинг икки тиззасида жарроҳлик амалиёти ўтказган жарроҳ Герман Очоа бу сафар ҳам операция ўтказиши белгиланган. Марадона шифохонада 6-8 кун қолиши кутилмоқда.

Бироз аввалроқ Марадона Брестнинг «Динамо» клуби ижрочи директори этиб тайинланганди. Клуб у билан 3 йиллик шартнома имзолаган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид