Спорт | 14:26 / 06.06.2018
17700
1 дақиқада ўқилади

Мессига таҳдидлар Исроил - Аргентина баҳсининг бекор қилинишига сабаб бўлди

Фото: JUAN MABROMATA/AFP

Исроил ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини Лионель Мессига қилинган таҳдидлар туфайли бекор қилинди, деб ёзади The Jerusalem Post.

«Месси ўлим таҳдидини олгач, бошқа футболчилар уни қўллаб-қувватлаш мақсадида, ўйинда иштирок этишни истамадилар. Исроиллик спортчилар ва мамлакат аҳолиси учун бундай таҳдидлар янгилик эмас. Биз Аргентина спорти юлдузларидан бирини ўз уйимизда кўриш имкониятини кутиб қоламиз» - дейилади хабарда.

Аввалроқ, Фаластин футбол федерацияси раҳбари Жибрил Ражаб араб ва мусулмон мухлисларини агар Исроилга қарши ўйинда майдонга тушса, Месси футболкаларини ёқишга чақирган эди.

Бундан ташқари, фаластинлик фанатлар гуруҳи Аргентина терма жамоаси қароргоҳи олдида намойиш уюштириб, Исроилга қарши ўйиндан воз кечишни талаб қилишган эди.

Энди «альбиселесте» бош мураббийи Хорхе Сампаоли жаҳон чемпионатидан олдин яна бир ўртоқлик ўйини учун рақиб излаш устида бош қотирмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид