Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда «Очиқ жануб» форуми, 365 млн долларлик битимлар имзоланди
2-3 июнь кунлари Термизда «Очиқ жануб» халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди. У инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, минтақада сайёҳлик имкониятларини кенгайтириш ва Сурхондарё вилояти ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятига бағишланди. Бу ҳақда Давлат инвестициялар қўмитаси хабар қилди.
Икки кунлик тадбир вазирлик ва идоралар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, 20 мамлакатдан бўлган хорижий компаниялар раҳбарлари ва минтақанинг қишлоқ хўжалиги, туризм ва савдо соҳаси билан шуғулланувчи 180дан ортиқ вакилларни бирлаштирди.
«Очиқ жануб» форуми доирасида турли вилоятлар келган 40дан зиёд маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этиш имкониятига эга бўлди. Кўргазма очиқ бизнес-майдончага айланиб, унда тадбиркорлар бизнес лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш учун ҳамкорлар топдилар.
Учрашувлар натижасида умумий қиймати 365 млн долларлик 60та келишув имзоланди. Хусусан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича 251.7 млн долларлик 19та ва маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича 113.8 млн долларлик 41та ҳужжатга имзо қўйилган.
Мавзуга оид
10:11 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқанд форумида наркотаҳдидларга қарши замонавий технологиялар билан танишди
22:00 / 20.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш мавзусидаги халқаро форумда иштирок этди
08:34 / 16.04.2026
Сурхондарёда мансабдорнинг пул талаб қилиш режаси фош этилди
15:15 / 20.03.2026