Жамият | 12:16 / 06.06.2018
10458
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда вояга етмаган ака-укалар содир этган ўғрилик фош этилди

Фото: iStock

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 5 июнь куни икки номаълум шахс Водий кўчасида яшовчи М.А.ни уйига очиқ қолган эшиги орқали кириб, меҳмонхонасидан “Артель” телевизори ва заргарлик буюмини ўғирлаб кетганлар. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Бектемир туманида яшовчи О.Н. ва укаси Ш.С. содир этганлиги аниқланиб ушланганлар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид