Ўзбекистон | 10:29 / 06.06.2018
14520
2 дақиқада ўқилади

Ўтган ҳафта онлайн аукцион орқали 6,5 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 28 майдан 2 июнгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 594,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кўргазма-ярмарка савдоларида ва валюта савдо майдончасида ўсиш қайд этилди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўтган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 305та автомобиль рақамлари сотилди. Уларнинг 286таси жисмоний шахсларга, 19таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,5 млрд сўмдан ошди.

Савдолар натижасида битимларнинг 71,5% биринчи тоифадаги авторақамлар, 19,7% битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 8,8% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 83%га тенг. Кейинги ўринда Бухоро ва Фарғона вилоятлари автоҳаваскорлари ҳар бири 3% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Самарқанд вилояти автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 2%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 9%га тенг.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид