Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг «Марказ» десантчилари парашютда машғулот ўтказишди (видео)
Бир неча ҳафталик тинимсиз машғулотлардан кейин Тошкент ҳарбий округига қарашли «Марказ» десантчилар тайёрлаш базасида ҳарбий хизматчилар “Тошкент денгизи”га парашют билан сакрашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўқув майдончасида ҳарбий хизматчилар парашют билан сакрашгача бўлган барча жараённи ҳаво-десант тайёргарлиги офицерлари ва йўриқчилар томонидан ўтказилаётган назарий, амалий машғулотларда пухта ўрганиб, жанговар вазифани муваффақиятли бажарди.
Ҳарбийлар бир неча кун давомида МИ-8 вертолётидан парашют билан 400 метр баландликдан сакрашни амалга ошириб, жанговар шайликлари, тайёргарликлари қай даражада эканлигини намойиш этди.
Сувга бехато “қўниш” десантчидан етарли тажрибани талаб этади. Бунда шамолнинг йўналиши ва тезлигини инобатга олиш, хавфсиз тушишни таъминлайди. Улар сувга тушгандан кейин парашютни йиғиштириб, қайиқчиларга топширди ва қирғоққача бўлган 200-300 метр масофани сузиб ўтди.






Мавзуга оид
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026
Мудофаа вазирлигида тайинловлар амалга оширилди
18:16 / 21.01.2026
Эрдўған Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва куч тузилмалари раҳбарларини қабул қилди
18:36 / 13.01.2026