Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг сиёсатига қарамай, АҚШда ноқонуний мигрантлар сони ошган
Фото: Loren Elliott / AFP/Getty Images
Май ойида АҚШ чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтмоқчи бўлганлар сони ўтган ойга нисбатан 2 мингга кўпайди. Бу ҳақда NBC телеканали Ички хавфсизлик вазирлиги маълумотларига асосан хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, май ойида тахминан 40 400 киши чегарадан ноқонуний ўтиб кетишга уринган. Бу апрель ойидаги кўрсаткичдан 2 мингга кўпроқ, ўшанда АҚШ чегарасидан 38 234 ноқонуний мигрант ўтишга ҳаракат қилган. Агарда АҚШга чегара пунктлари орқали ўтиб олишга уринган мигрантлар сони ҳам ҳисобга олинса, унда уларнинг сони тахминан 50 мингга чиқади. Таъкидланишича, бу кўрсаткич қаторасига уч ойдан бери шундай даражада турибди.
Мигрантларга ёрдам берувчи Америка адвокатлар уюшмаси президенти Дэвид Леопольднинг телеканалга маълум қилишича, бундай маълумотлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг мигрантларга нисбатан қатъий сиёсати самарасиз эканидан далолат беради.
Мавзуга оид
23:00 / 11.03.2026
Ғарбий Европада АҚШ-Эрон урушининг биринчи кунида сирли радиостанция ишга тушди
22:40 / 11.03.2026
Мантиқсиз уруш. Уни бошлаганлар қандай тугатишни билмаяпти
21:04 / 11.03.2026
Эрон уруши: Трампнинг MAGA’чилар билан ораси бузилди
20:44 / 11.03.2026