Жаҳон | 07:46 / 08.06.2018
2591
1 дақиқада ўқилади

Халқаро валюта жамғармаси Аргентинага 50 млрд доллар ажратадиган бўлди

Фото: РИА Новости / Наталья Селиверстова

Аргентина ҳукумати ва Халқаро валюта жамғармаси мамлакатга 50 млрд доллар ажратиш ҳақида келишиб олди.

Май бошида Аргентина президенти Маурисио Макри ҳукумат ХВЖга кредит берилиши илтимоси билан мурожаат қилганинини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, бу ташқи иқтисодий шароитлар ёмонлашгани, ставкалар ва нефть нархлари ошгани билан боғланган, Аргентина эса кўп жиҳатдан ташқи молиялаштиришга боғланган, бу эса катта харажатлар оқибати бўлган.

Буэнос-Айресда Аргентина иқтисодиёт вазири Николас Духовне маълум қилганидек, кредитнинг берилиши шартида 2019 йилда инфляция 17 фоиз, 2020 йилда 13 фоиз, 2021 йилда эса 9 фоизни ташкил қилиши кўзда тутилган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид