22:26 / 08.06.2018
6393

«Ролан Гаррос» финалчилари аниқ бўлди

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль «Ролан Гаррос» турнири финалига чиқди. Грунт кортларда ўтказилаётган турнирда биринчи ракетка аргентиналик рақиби Хуан-Мартин дель Потрога қарши 3 сет баҳс олиб бориб, 6:4, 6:1, 6:2 ҳисобларини қайд этди. Баҳс 2 соату 14 дақиқа давом этган.

Надаль 9 брейк-пойнтдан 5тасини амалга оширган ва 3 марта қўш хатога йўл қўйган. Дель Потро 2 эйс зарбани амалга оширган, 1 марта тўпни ўйинга киритишда хато қилган ва бир марта ҳам рақиб геймини юта олмаган. 

Франция очиқ чемпионати соврини учун баҳсда Надаль турнирда еттинчи рақам остида сараланган австриялик теннисчи Доминик Тимга қарши кортга чиқади.

Top