Жаҳон | 20:30 / 08.06.2018
20903
1 дақиқада ўқилади

Трамп афсонавий Муҳаммад Алини оқлаши мумкин

Фото: George De Sota/Newsmakers

АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йил 74 ёшида вафот этган, 1967 йилда Вьетнамдаги уруш вақтида ҳарбий хизматга боришдан бош тортгани учун 5 йиллик қамоқ жазосига тортилган афсонавий боксчи Муҳаммад Алини ўлимидан кейин оқлаши мумкин.

Трампнинг айтишича, спортчи у афв этиш кўриб чиқаётган бир неча минг номзоддан иборат рўйхатга кирган.

Муҳаммад Али (Кассиус Марселлус Клей) спорт оламидаги энг буюк шахслардан бири. У 1967 йил апрелда ҳарбий хизматга боришдан бош тортгани учун боксчилик лицензияси ҳамда жаҳон чемпиони унвонидан маҳрум этилган. Суд уни армияда хизмат қилишдан бўйин товлашда айбдор деб топган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид