Ўзбекистон | 07:58 / 08.06.2018
15731
5 дақиқада ўқилади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди, шунингдек баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча:

Вазирлар Маҳкамасининг “2018-2020 йиллар даврида фақат “ягона дарча” марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма- босқич жорий этиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида” 2017 й. 25 апрелдаги 239-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 301-модда):

а) номидаги ““ягона дарча”” сўзлари “Давлат хизматлари” сўзлари билан алмаштирилди;

б) муқаддимадаги ““ягона дарча”” сўзлари “Давлат хизматлари” сўзлари билан алмаштирилди;

в) 1-банддаги, 2-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 3-банддаги ““ягона дарча”” сўзлари “Давлат хизматлари” сўзлари билан алмаштирилди;

г) илованинг номидаги ““ягона дарча”” сўзлари “Давлат хизматлари” сўзлари билан алмаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 й. 9 январдаги 17-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“10. Аризачи рухсатнома олиш учун Давлат экология қўмитасига ёки унинг ҳудудий бўлинмасига, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб эса, Давлат хизматлари марказларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади”;

б) 16-18-бандлардаги, 23-25-бандлардаги, 30-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 37-банднинг иккинчи хатбошисидаги ““ягона дарча”” сўзлари “Давлат хизматлари” сўзлари билан алмаштирилди;

в) 22-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Давлат хизматлари марказларига келиш тартибида мурожаат қилинганда - тўланадиган йиғим суммасининг 20 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига белгиланган тартибда ўтказилади”;

г) 38-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Давлат хизматлари марказларига келиш тартибида - рухсатномани қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим суммасининг 20 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига белгиланган тартибда ўтказилади.”;

д) 1-илованинг “2-босқич” позицияси “Ижрочи” ва “Тадбирлар” устунларидаги “4-босқич” ва “5-босқич” позициялари “Тадбирлар” устунларидаги ““Ягона дарча”” ва ““ягона дарча”” сўзлари “Давлат хизматлари” сўзлари билан алмаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 й. 12 январдаги 22-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 10-модда):

а) 1-илованинг 24-банди иккинчи хатбошисидаги “тадбиркорлик субъектларига ““ягона дарча”” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар” сўзлари “Давлат хизматлари марказлари” сўзлари билан алмаштирилди;

б) 2-илованинг 27-бандидаги ““ягона дарча”” тамойили асосида давлат хизматларини амалга оширувчи марказлар” сўзлари “Давлат хизматлари марказлари” сўзлари билан алмаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 й. 31 январдаги 70-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 26-модда) 53-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди:

“Давлат хизматлари марказлари ходимлари лавозим маошлари, лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) миқдори, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига тенглаштирилади”. 

Мавзуга оид