Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ КХДРга қўшни давлатлар унга илк молиявий ёрдам кўрсатишига умид қилмоқда
Фото: РИА Новости / Илья Питалев
АҚШ Шимолий Корея ядро муаммоси ҳал бўлса, Пхеньянга биринчи молиявий ёрдамни унинг қўшнилари кўрсатишига ишонмоқда, деб маълум қилди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.
“Биз Шимолий Кореяга қўшни давлатлар унга биринчи молиявий ёрдам кўрсатади, деб ҳисоблаймиз. Лекин вақт ўтиши билан биз минтақадаги бошқа давлатлар каби Шимолий Корея ташқи ёрдамларсиз хавфсиз ва ҳимояланган давлат бўла олади, деб умид қиламиз”, деб айтган Помпео Жанубий Кореянинг YTN Korea телеканалига берган интервьюсида.
Помпео “Шимолий Корея ривожланишидан” манфаатдор давлатлар қаторида Хитой, Япония ва Жанубий Кореяни айтиб ўтди. У АҚШ ўз томонидан технологиялар, тадбиркорлик ва таркибий ўзгаришлар соҳасида ёрдам беришга тайёрлигини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
22:02 / 01.01.2026
Путин қароргоҳига ҳужум: Россия Мудофаа вазирлиги далилларни қўлга киритганини даъво қилди
18:53 / 01.01.2026
Дунёнинг энг йирик инвестори Уоррен Баффет лавозимини тарк этади
17:43 / 01.01.2026
МРБ Трампга: Украина Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилишга уринмаган – ОАВ
03:54 / 01.01.2026