CNN Трампга «ишонаётган» ягона етакчини маълум қилди

Фото: AP/Hau Dinh
Россия президенти Владимир Путин АҚШ раҳбари Дональд Трампга ишониши мумкин бўлган жаҳондаги ягона етакчи саналади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
Россияда ҳозирги вақтда хурсанд бўлиш учун кўплаб сабаблар бор. Улардан бири - «Дональд Трампнинг илтифоти», дея таъкидлайди телеканал. У АҚШ президентининг Россияни G8’га қайтариш ниятида эканига оид баёнотини назарда тутган.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳар бир қадамда Қўшма Штатлар ишончсиз иттифоқчи ва энди қолган дунё билан иши йўқ бўлган давлат эканини кўрсатмоқда, деб ҳисоблайди CNN.
Ҳозирги вақтга қадар АҚШ ҳукуматининг манбаларидан бири ўз иттифоқчилари кучини қўллаш эди - АҚШ билан «демократия, эркин савдо, инсон ҳуқуқлари ва шахсга ҳурмат бўйича идеалларга оид умумий позицияга эга» давлатларни. АҚШ раҳбари Дональд Трамп бу давлатлар ва идеаллардан узоқлашиб, Владимир Путинга ўзига хос ёрдам бермоқда, дея қайд этган телеканал.
Материалда айтилишича, Трампнинг бундай хатти-ҳаракатлари АҚШни кучсизлантирмоқда ҳамда унинг рақиблари - Россия ва Хитойни мустаҳкамламоқда.
Шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путин ўзини Европадаги ишончли савдо шериги сифатида кўрсатиб, «европалик популистлар муваффақиятида чўмилмоқда», дейилади CNN’да.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Москва Вашингтон билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёр эканини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:26
-
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистон | 14:36
-
Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор
Ўзбекистон | 13:59
-
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести
Жаҳон | 13:55
Мавзуга оид

09:01
«Владимир, тўхта» – Трамп Киевга зарбадан кейин Путинни танқид қилди

01:32 / 23.04.2025
Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилди — FT

21:41 / 22.04.2025
Путин маълум шартлар асосида Украина билан музокараларга тайёрлигини айтди. Зеленский бунга нима дейди?

10:34 / 22.04.2025