Ибраҳимович ЖЧ-2018га олиб кетилмаганига ким айбдор эканини айтди
«Лос-Анжелес Гэлакси» клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичнинг маълум қилишича, у Россиядаги жаҳон чемпионатига швециялик журналистлар туфайли бора олмади.
«Афсуски, маҳаллий ОАВда шундай менталитет бор. Менда шведларга хос бўлган исм-фамилия, характер йўқ. Бироқ, улар терма жамоанинг рекорди ҳамон менга тегишли эканини ёддан чиқариб қўйишди. Жаҳон чемпионати - бу жуда катта байрам.
У ерда ҳар доим энг яхши футболчилар ўйнайди, аммо Златан у ерда бўлмайди. Улар мен жамоа билан ишлашни билмаслигим ҳақида маълум қилишмоқда, бироқ менинг фаолиятимга бир назар ташланг. Мен кўплаб совринларни ютиб олганман, буни жамоасиз қилишим мумкин эдими?» - дея ҳужумчининг сўзларини келтиради Football Italia.
Футбол бўйича жаҳон чемпионати Россиянинг 11 шаҳрида 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтади. Швеция терма жамоаси F гуруҳида Германия, Мексика ва Жанубий Корея билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ФИФАга илтимос билан чиққанди.
Мавзуга оид
22:14 / 19.11.2024
Швеция прокуратураси Болтиқ денгизи тубидан ўтган кабелларга шикаст етказилишини қўпорувчилик деб баҳолади
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024
Швецияда ноқонуний мигрантларга қарши кураш кучайтирилади
08:00 / 16.10.2024