Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари рўй берди.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:
генерал-майор Баҳодир Юлдашевич Мирзарахимов - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони;
полковник Шокиржон Абдумаликович Худойназаров - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондоннинг биринчи ўринбосари-штаб бошлиғи;
подполковник Шуҳрат Хикматуллаевич Рафиков - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-биринчи бўлим бошлиғи;
подполковник Хидиралиев Вали Камилджанович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланганди.
Мавзуга оид
08:12
Осиёда янги мегааэропорт қурилади
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026