Ўзбекистон | 11:06 / 09.06.2018
12239
1 дақиқада ўқилади

Ниғматулла Йўлдошев Беларусга боради

Фото: Wikipedia

11-14 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматулла Йўлдошев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси парламенти делегацияси ташриф билан Беларусь Республикасида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ташриф доирасида икки томонлама муносабатлар ҳамда парламентлараро ҳамкорликни, савдо-иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилиниши мўлжалланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланиши, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид