Жаҳон | 18:51 / 10.06.2018
15476
1 дақиқада ўқилади

Трамп Ким Чен Ин билан учрашув учун Сингапурга етиб борди

АҚШ президенти Дональд Трамп Сингапурга етиб борди ва «Шангри-Ла» меҳмонхонасига тўхтади. У АҚШ ва Шимолий Корея саммити вақтида шу ерда истиқомат қилади.

The Straits Times нашри меҳмонхона томон ҳаракатланаётган президент кортежи суратини намойиш этган. 11 июнь, душанба куни америкаликлар етакчиси Сингапур бош вазири Ли Сяньлун билан учрашади. Ким Чен Ин билан учрашув эса 12 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 9.00га белгиланган.

Бундан аввалроқ Трампнинг самолёти Пайя Лебар базасига қўнгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид