Жаҳон | 22:33 / 11.06.2018
3845
1 дақиқада ўқилади

Флоридада номаълум шахс полицияга ўқ узиб 4 болани гаровга олди

Фото: conservativefighters

Орландо шаҳри (Флорида штати)да номаълум шахс ўт очиб, турар-жойлардаги хонадонлардан биридаги тўрт болани гаровга олган. Fox News телеканали шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, отишма натижасида полициячилардан бири жиддий жароҳат олган ва шифохонага етказилган.

Телеканалда маълум қилинишича, отишмадан кейин эркак 1, 7, 10 ва 12 ёшдаги болаларни гаровга олиб, хонадонга яширинган. Болалар гумонланувчининг фарзандлари бўлиши ҳам мумкин, деган тахминлар бор.

Ҳозирда махсус  кучлар гумондор билан музокаралар олиб боришмоқда.

"Бизнинг асосий вазифамиз болаларнинг хавфсизлиги. Умид қиламанки, у тинч йўл билан таслим бўлади", - дейди полиция бошлиғи.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид