Спорт | 14:09 / 11.06.2018
18412
1 дақиқада ўқилади

Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкин

Фото: AFP

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси халқаро фаолиятини якунлаши эҳтимоли борлигини инкор қилмади.

«Жаҳон чемпионатидан сўнг, терма жамоадаги фаолиятимни якунлашим мумкинми? Билмадим, ҳаммаси кўрсатган натижамизга боғлиқ.

Биз учта финални ютқаздик, натижада Аргентина матбуоти билан бўлган муносабатларда баъзи қийинчиликлар юзага келди. Улар финалга чиққанимизга бошқача баҳо беришди. Финалга чиқиш осонмас, бу қадрланиши керак эди.

Жаҳон чемпионатида кўплаб яхши ўйинчилар иштирок этади, аммо Аргентина ҳам ҳар қандай терма жамоа орзу қиладиган футболчиларга эга» - деб Месси сўзларини келтирмоқда Sport.es. 

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Исландия, Хорватия ва Нигерия билан беллашади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид