Спорт | 18:43 / 11.06.2018
15927
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик паралимпиячилар Германияда Жаҳон рекордини янгилашди

Жорий йилнинг 7-11 июнь кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида паралимпиянинг сузиш спорт тури бўйича Жаҳон серияси туркумига кирувчи Халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 67та давлатдан 592 нафар спортчи иштирок этиб, улар орасида 5 нафар Ўзбекистон паралимпия спортчилари ҳам совринли ўринлар учун куч синашишди.

Фото: Ўзбекистон Паралимпиада ассоциацияси

Ўзбекистонлик спортчилар ушбу нуфузли чемпионатда 2та олтин, 2та кумуш ва 6та бронза, жами 10та медални қўлга киритиб, 2та жаҳон ва 7та Осиё рекордини янгилашди.

Жумладан:

Ислом Асланов

50 м. крол 00:23.42 - олтин, Осиё рекорди.

100 м крол 00:51.98 - олтин, Осиё рекорди.

50 м баттерфляй 00:24.92 - бронза, Осиё рекорди.

100 баттерфляй 00:56.15 - бронза, Осиё рекорди.

Дмитрий Хорлин

800 м эркин 08:38,12 - кумуш, Жаҳон рекорди.

200 м. комплекс 02:17.95 - бронза, Осиё рекорди.

Музаффар Турсунхўжаев

200 м баттерфляй 02:17.11 - бронза, Осиё рекорди.

50 м крол 00:23.79 – бронза.

Фирдавсбек Мусабеков

50 м брасс 00:29.60 - кумуш, Жаҳон рекорди.

200 м брасс 02:30.29 - бронза, Осиё рекорди.

Ўзбекистон делегацияси 11 июнь куни Тошкент вақти билан соат 20:45да Франкфурт-Тошкент йўналиши бўйича учиб келади.

Фото: Ўзбекистон Паралимпиада ассоциацияси
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид