Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар AliExpress’да 90 фоизга кўпроқ харид қила бошладилар
China News Service ААнинг Хитойдаги Циндао шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитига бағишланган материалида айтилишича, Ўзбекистон фуқаролари AliExpress’да кўпроқ харид қилишни бошлаган.
Spot’нинг ёзишича, компания келишувлар бўйича аниқ рақамларни ошкор қилмади, аммо Ўзбекистон фуқаролари томонидан амалга оширилган транзакциялар ҳажми 90 фоизга, Тожикистон - 110 фоизга, Қозоғистон - 82 фоизга ўсгани хабар қилинади.
«Ушбу мамлакатлар фуқаролари, асосан, кийим-кечак ва аксессуарлар, мобил телефонлар, маиший электроника ва косметика маҳсулотларини сотиб олишади», - дейилади хабарда.
2017 йилда ШҲТ давлатларининг 20 миллиондан ортиқ аҳолиси AliExpress орқали харидларни амалга оширди.
Alibaba’да ушбу мамлакатлардан бўлган сотувчилар сони 80 миллионга етди, бу кўрсаткич сўнгги уч йил ичида саккиз мартага ўсди. Уларнинг қанчаси Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келиши аниқ эмас.
Компаниядан ҳисоблашларича, улар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда, сабаби электрон тижорат анъанавийларга қараганда қулайроқ. Келгуси йилларда Alibaba ШҲТ мамлакатларида ўз мавқеини ошириш ниятида.
Шу билан бирга, AliExpress иловаси App Store Ўзбекистонда беш кундан бери биринчи ўринни эгаллаб турибди, у Telegram’дан ҳам ўтиб кетди.
Мавзуга оид
20:16 / 23.04.2026
Бонд омборлари очилади: смартфонлар ва кийим-кечаклар арзонлайдими? — ИЛМА вакили билан суҳбат
18:01 / 15.04.2026
Ўзбекистонга смартфон ва ноутбуклар импортининг янгича канали очилади
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
01:04 / 13.04.2026