Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Unitree компанияси AliExpress орқали 4000 долларлик одамсимон роботлар сотувини бошлайди
Компания ҳозирча роботнинг жаҳон бозоридаги нархини эълон қилгани йўқ. Хитойда унинг бошланғич нархи 29 900 юан (тахминан 4370 АҚШ доллари)ни ташкил этади ва у дунёдаги энг арзон ҳуманоид роботлардан ҳисобланади.
Фото: Unitree
Хитойнинг Unitree Robotics компанияси ўзининг энг арзон ҳуманоид роботини глобал бозорга чиқариш режасини эълон қилди. Компания R1 деб номланувчи одамсимон роботни AliExpress платформаси орқали Шимолий Америка, Европа, Япония ҳамда Сингапур каби асосий бозорларга чиқаради.
Unitree ўз роботини AliExpress’нинг Brand+ канали орқали тақдим этади. Бу канал дунё бўйлаб тан олинган брендларга ихтисослашган бўлиб, бепул етказиб бериш ва қайтариш хизматларини таклиф қилади. Компания ўтган йили AliExpress’да ўз дўконини очган ва халқаро фаолиятини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда.
South China Morning Post нашри хабарига кўра, эътибор дастлаб йирик бозорларга қаратилади, кейинчалик эса қамров кенгайтирилади. Unitree ҳозирча роботнинг жаҳон бозоридаги нархини эълон қилгани йўқ. Хитойда унинг бошланғич нархи 29 900 юан (тахминан 4370 АҚШ доллари)ни ташкил этади ва у дунёдаги энг арзон ҳуманоид роботлардан ҳисобланади.
R1 роботининг бўйи 123 сантиметр, вазни эса 27 килограммни ташкил этади. Робот гир айланиш, ётган ҳолатидан туриш ва тоғда югуриш каби амалларни бажара олади. Баҳор фестивалида 16 та H1 одамсимон робот синхрон рақс ижро этганидан сўнг Unitree Хитойда барчанинг эътиборига тушди.
Unitree ҳуманоид роботлар етказиб бериш бўйича кўплаб рақобатчиларни ортда қолдирмоқда. Компания 2025 йилда 5500 дан ортиқ робот етказиб берди. Tesla, Figure AI ва Agility Robotics компанияларининг ҳар бири ўтган йили 150 донадан робот етказиб берган.
Компания жорий йилда 10000 дан 20000 донагача робот етказиб беришни режалаштирган.
Мавзуга оид
19:11 / 21.10.2025
Unitree H2 — рақс тушадиган ва инсондек ҳаракатланувчи робот
20:30 / 04.10.2019
Ўзбекистонликлар учун AliExpress бепул жўнатмалари миқдори чекланиши мумкин
14:49 / 05.03.2019
AliExpress россияликларга автомобиль сотишни йўлга қўяди
11:02 / 01.01.2019