Жамият | 10:49 / 11.06.2018
31683
1 дақиқада ўқилади

UzMobile абонентлари фирибгарларнинг оммавий ҳужумига учради

Фото: Uzmobile

UzMobile миллий оператори абонентлари фирибгарларнинг спам-ҳужумига учради. Компания ўз мижозларига огоҳлантириш билан чиқди.

«Ҳурматли абонентлар! УзМобайл абонентларига фирибгарлик қўнғироқлари юз бераётгани муносабати билан +882337111* ва +881* префиксига эга номаълум рақамлардан ўтказиб юборилган қўнғироқлар ҳамда СМСга жавоб қайтармасликни сўраймиз», - дейилади компания томонидан тарқатилган хабарда.

Компания СМС ва қўнғироқларга рухсат сўрайдиган мобиль иловаларни ўрнатишда эҳтиёткор бўлишни сўраган.

Бундай ҳолатларда қуйидаги схема кўп қўлланилади. Пуллик қўнғироққа эга сервислар бор, кўп пайтларда бу кўнгилочар сервислар бўлиб, уларда хизматлар телефон орқали кўрсатилади ҳамда қўнғироқнинг ўзи учун қўшимча тўлов ечиб олинади. Бундай сервислар рекламаси қўнғироқ пуллик эканидан хабардор қилади.

Фирибгарлар шундай сервисни рўйхатдан ўтказади ва рақамни қўнғироқ учун тўлов ечиб олиниши ҳақида огоҳлантирмасдан тарқатадилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид