Жамият | 14:32 / 11.06.2018
5583
2 дақиқада ўқилади

Зангиота туманида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази очилди

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани марказида “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг ҳудудий бўлими очилди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги  ПФ-5325-сонли фармонига асосан амалга оширилди.

Туман ҳокимлигининг Kun.uz’га маълум қилишича, ушбу марказ Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг вилоят бошқармаси Зангиота туман бўлимига айланди. Марказга бу соҳада кўп йиллардан бери ишлаб келаётган тажрибали мутахассислар бириктирилган. 

"Зангиота туманида 56 113та оила мавжуддир. Янги марказ ўз иш фаолиятида тумандаги оилалар мустаҳкамлиги, айниқса ёш оилаларнинг тинч-тотувликда аҳиллик билан камол топишига мададкор бўлади", - дея хабар беришган ҳокимликдан. 

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги
Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид